Жаҳон | 19:33 / 17.02.2017
14466
2 дақиқада ўқилади

Кремлдагилар ОАВга Трампни унутиш тавсия этилгани ҳақида хабарга муносабат билдирди

Кремлда россиялик журналистларга «Трамп ҳақида камроқ ёзиш ва уни мақтамаслик» кўрсатмаси берилгани ҳақида тарқалган хабарга муносабат билдирилди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу хабарни «сафсата» ва «навбатдаги тўқима хабар» сифатида баҳолаган.

«Бу бутунлай сафсата. Гап шундай, телеканаллар ва бошқа нашрлар ўз сиёсатини ўзи мустақил белгилайди — бу эса навбатдаги тўқима хабар», — деган Песков. 

Ундан бир неча кун олдин ОАВда Трампни ёритиш камайгани кузатилганига изоҳ сўрашганида у буни сезмаганини ва бу ОАВнинг ўз иши эканини таъкидлаган.

16 февраль куни Bloomberg агентлиги Россия ҳукумати ОАВга Трамп ҳақида ёзишни камайтириш бўйича кўрсатма берганини хабар қилганди.

Агентликнинг қайд этишича, бу россиялик юқори мартабали амалдорлар АҚШ янги маъмурияти аввалгидан кўра камроқ дўстона муносабатда бўлаётгани ҳақида билдиргани билан боғлиқ эди.

Мавзуга оид