Жаҳон | 00:05 / 17.02.2017
8997
1 дақиқада ўқилади
Покистондаги портлаш қурбонлари сони 70 кишидан ошиб кетди
Покистоннинг Синд вилоятидаги Сахвон-Шариф шаҳрида Лаъл Шоҳбоз Қаландар мақбара мажмуаси ҳудудида содир бўлган портлаш оқибатида камида 75 киши ҳалок бўлган, яна 150 дан кўпроқ одам яраланган.
Аввалроқ 50 киши ҳалок бўлгани ва 100 киши яралангани маълум қилинганди.
Портлаш мақбарада кўп сондаги одамлар иштирокида суфийлик маросими ўтаётганда юз берган.
Полиция маълумотларига кўра, портлаш мажмуанинг ичида, дарвоза яқинида содир бўлган. Тахмин қилинишича, ҳужумни худкуш амалга оширган бўлиши мумкин. У аввал граната отган, граната портламагач ўзидаги "шаҳидлик камарини" портлатган.
Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз бўйнига олган.
Мавзуга оид
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
10:06 / 12.09.2024
Самарқандда газ портлаган «дом» аҳолиси эвакуация қилинмоқда
14:10 / 10.09.2024