«Илтимос, менга ирқчилик йўқ денг!». Мухлислар футболчини йиғлатди
«Партизан» жамоаси ярим ҳимоячиси Эвертон Бильер Луиз мухлисларнинг ўзига нисбатан ирқчилик ҳаракатларидан кейин кўз ёшларини тийиб тура олмади.
Бу ҳодиса Сербия чемпионати доирасида Белграднинг «Рад» клубига қарши кечган учрашувда содир бўлган. У эса бунга жавобан маҳаллий мухлисларга қарата ўрта бармоғини кўрсатган. Шундан сўнг мезбон жамоа футболчилари Эвертонга ташланишган.
Эвертон йиғлаб-йиғлаб майдонни тарк этган. Уни жамоадошлари овунтиришга ҳаракат қилган.
«90 дақиқа мобайнида мени ҳақорат қилиб туришди. Мен жуда хафа эдим, улар эса менга ташланишди. Бу воқеани иложи борича тезроқ унутишни истайман. Мен Сербияни севаман, менга серблар ёқади, шу туфайли уларнинг муносабатини кўриб йиғладим. Илтимос, менга ирқчилик тамом бўлди деб айтинг!» – деган бразилиялик футболчи ўйиндан кейин.
Мавзуга оид
13:26 / 17.06.2023
Алабамадаги автобус бойкоти – АҚШда қора танлиларнинг камситилишига қарши кечган кураш қандай бошланган эди?
22:15 / 01.06.2021
100 йилдан бери «ёпиқ қолаётган қозон»: Тулса қатлиоми қандай рўй берган?
10:39 / 17.11.2020
«Орзудаги замин» – Обама мемуар ёзди. У тақдимот олдидан АҚШнинг Трамп давридаги муаммоларини санади
10:04 / 15.09.2020