Таиландда будда роҳибларининг полиция билан тўқнашуви содир бўлди
Тайланднинг Ват Тхаммакай будда ибодатхона мажмуасида полициячилар ва роҳиблар ўртасида тўқнашув рўй берди. Бу ҳақда "Кхом Чат Лик" газетаси хабар қилмоқда.
Роҳиблар 20 февраль куни эрталаб ибодатхона дарвозаларидан бирининг қаршисидаги полициячилардан иборат жонли деворни ёриб ўтишга уринишган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари роҳиблар ва коррупция ҳамда фирибгарлик йўли билан тақдим этилган эҳсонларни ўзлаштиришда гумон қилиниб, қидирувга берилган ибодатхонанинг собиқ раҳбари Пхра Тхаммачайони намойишчилар ҳужумидан ҳимоя қилишлари талаб этилган. Пхра 40 миллион доллар маблағни ўзлаштириб юборганликда айбланмоқда.
Ўтган ҳафтада минглаб полициячилар 400 гектар майдондаги ибодатхона ҳудудини тинтув қилишга юборилган эди. Бунинг учун икки кун сарфланган. Бироқ, жуфтакни рослаган бош роҳиб мажмуа ҳудудида топилмаган.
20 февраль куни ҳукумат тинтувни осонлаштириш учун ибодатхонани электрэнергияси ва ичимлик сув манбаидан узиб қўйишларини маълум қилди. Махсус тергов департаменти ходимларининг фикрича, Пхра Тхаммачайо ҳамон ибодатхона ҳудудида яширинмоқда.
1972 йилда Пхра Тхаммачайо томонидан асос солинган Тхаммакай номли Будда дини оқимининг мамлакатдаги издошлари ўз етакчиларини ҳимоя қилиш мақсадида ибодатхона томон келишмоқда.
Мавзуга оид
21:21 / 23.09.2022
Таиланд туристлар учун барча коронавирус чекловларини бекор қилади
19:57 / 20.08.2022
Тайланд ўзбекистонликлар учун мамлакатда визасиз юриш муддатини узайтирди
20:16 / 16.02.2022
Тайланд пойтахтининг номи ўзгариши мумкин
20:29 / 30.01.2020