ОАВ: АҚШда геймер 24 соатлик марафон чоғида ҳаётдан кўз юмди
Американинг Виржиния штатида истиқомат қилувчи компьютер ўйинлари ишқибози Brian Vigneault 24 соатлик хайрия марафони чоғида World of Tanks ўйинини ўйнаётганда ҳаётдан кўз юмди, деб ёзмоқда Sun нашри.
Газета маълумотларига кўра, марафон трансляциясини Twitch сайти олиб борган. Марафондан мақсад Make-A-Wish Foundation хайрия жамғармасига маблағ йиғиш бўлган. Бу жамғарма оғир касалликка учраган болаларнинг орзу-истакларини ижро этишга ёрдамлашади.
Poshybrid лақаби билан таниш бўлган Brian ўйиннинг 22-соатида чекиш учун бироз вақтга ўйинни тарк қилган ва шундан сўнг қайтиб келмаган. Модераторлар ва томошабинлар унинг ухлаб қолганини тахмин қилишган.
Ўша куни кечқурун геймернинг танишларидан бири уни "онлайн" ҳолатида кўрган ва мактуб йўллаган. Бунга жавобан, ўзини полиция бошқармасининг детективи деб таништирган киши Brian Vigneault вафот этганини маълум қилган.
Виржиния штати полицияси ҳодиса тафсилотларини келтирмаган бўлса-да, Brian Vigneault ўлимини тасдиқлаган. Геймерлар жамияти шу муносабат билан Facebook ижтимоий тармоғидаги Brian Vigneault саҳифасида ҳамдардлик изҳор қилган.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024