Жамият | 15:46 / 23.02.2017
10113
1 дақиқада ўқилади

Москва вилоятида 27та автомобиль тўқнашиб кетди (видео)

Интернетда Москва вилоятидаги Минск шоссесининг 38-километрида юз берган ЙТҲ видеоси тарқалди. У ерда 27 автомобиль тўқнашиб кетган.

Ўтиб кетаётган автомобиллардан бирида бўлган йўловчилардан бири томонидан тақдим этилган роликда фалокатга учраган транспорт воситаларининг бир қисмини кўриш мумкин, холос.

Йўл транспорт ҳодисаси эрталабки соат саккизларда рўй берди. Маълумотларга кўра, икки киши жабрланган, ҳодиса сабабларига ойдинлик киритилмаган.

Мавзуга оид