Филиппин қирғоқларида номаълум "жундор махлуқ"ни кўришди
Филиппин аҳолисини тўлқин билан қирғоққа олиб чиқиб ташланган номаълум жундор махлуқ қўрқитиб юборди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. Нашрнинг таъкидлашича, одамлар ўз қўрқувларига қарамасдан, махлуқни яхшироқ томоша қилиш ва у билан суратга тушиш учун пляжга келишдан тоймадилар.
ОАВ маълумотларига кўра, ўлик ҳолда бўлган жонзот катта ўлчамли ва жундор бўлган. Бироқ ҳеч ким бу қандай турдаги жонзот эканлигини тушуна олмаган. Гувоҳлар турли, ҳаттоки ақл бовар қилмас тахминлар билдира бошлашган. Мисол учун, улар антиқа жонзотни "Аватар: Аанг ҳақида афсона" мультсериалидаги ҳайвонга ўхшатишган.
Бироқ, бу сирли жонзот нималигига олимлар аниқлик киритдилар: уларнинг аниқлашича, бу икки ҳафта олдин ўлган кит жасади бўлган.
Мавзуга оид
12:18 / 05.09.2024
Филиппинда астероид қулаб тушди (видео)
20:14 / 31.08.2024
Хитой ва Филиппин кемалари баҳсли ҳудудда бир-бири билан тўқнашиб кетди
22:05 / 21.08.2024
Хитой фойдасига жосусликда айбланган Филиппин собиқ мэри мамлакатдан қочиб кетди
08:25 / 19.08.2024