Тиббий технология: эгилувчан сунъий асаб толалари ихтиро қилинди
Муҳандислар, кимёгарлар ва нейробиолог тадқиқотчилардан иборат йирик илмий гуруҳ янги турдаги сунъий толани тақдим этишди. Medical Xpress нашрининг ёзишича, бу тола мияга оптик, кимёвий ва электр сигналларни етказиш ва манзилга қайтариш хусусиятига эга. Шу билан бирга, тола инсон сочи толасидек келади.
Толанинг эгилувчанлиги мия тўқималари билан яхшироқ киришиш имконини беради. Шунингдек, зарарланмасдан тирик организмда кўпроқ қолади. Олимлар бу каби толалардан фойдаланиш орқали бош миянинг турли бўлимлари тузилиши, уларнинг ўзаро алоқасини тушунишлари осонлашади. Янги тола ток ўтказувчи полиэтиленнинг кўплаб қатламлари ва графит зарраларидан ясалган. Бундай технологияни қўллаш материалнинг ток ўтказувчанлигини 5 марта ошириш ва электродларни тахминан шунча марта камайтириш имконини беради.
Олимларнинг навбатдаги мақсади янада ингичка толани ишлаб чиқиш билан маҳсулотни имкон қадар асаб толасига яқинлаштиришдир.