Жамият | 17:29 / 26.02.2017
13398
1 дақиқада ўқилади

Россия ҳукуматига мусулмон ташкилотлар ишига аралашмаслик тавсия этилди

Москва мусулмонлари Маънавий Бошқармасининг Facebook'даги саҳифасида Россия муфтийлар кенгаши раиси шайх Равиль Гайнутдиннинг журналистлар олдида сўзлаган нутқи видеоси тақдим этилди. Унда шайх ҳукуматни мусулмон ташкилотларнинг ишларига аралашмасликка чақиради. Президент маъмурияти янги раҳбарлари (С.В.Кириенко ва А.В.Ярин)нинг вазиятни атрофлича ўрганиб чиқиб, тўғри қарор чиқаришига умид билдиради. 

Мазкур видеода муфтий Суриядаги ёрдамга муҳтож оч-юпун болалар, Россия мусулмонларининг уларга кўрсатаётган ёрдами, шу каби ижобий хабарларнинг РФ телевидениесида ёритилмаслиги, бунинг ўрнига мусулмонларнинг салбий томонлари кўрсатилган кўрсатувлар узатилиши ҳақида куюнчаклик билан сўзлайди.

Шунингдек Россия 1 телеканали орқали ҳафтада бир марта узатиладиган мусулмонларга бағишланган кўрсатувнинг эфирга узатилиши тўхтатилганига танқидий муносабат билдиради. "Уларга нима ёқмади - ислом, мусулмонлар ҳақида гапирилганими?", - дейди шайх Равиль Гайнутдин.

Мавзуга оид