Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг виртуал қабулхонаси ишга тушди
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси фаолияти бўйича фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларидан келиб тушаётган мурожаатларни қисқа фурсатларда кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида, ҳудудий бошқарма бошлиғининг виртуал қабулхонаси ишга тушганлигини маълум қилади.
Жисмоний ва юридик шахслар Тошкент вилояти ҳудудидан давлат мулки объектларини хусусийлаштириш, уларни ижарага олиш, ўз истеъмол ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, корхоналарни молиявий соғломлаштириш, банкротлик ва давлат рақобат қўмитаси ваколати доирасига кирадиган бошқа хизматлар бўйича мурожаат, шикоят ва таклифларини qabul.gkk.uz манзили орқали ҳудудий бошқарма бошлиғи виртуал қабулхонасига мурожаат қилишлари мумкин.
Шунингдек, Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг ишонч телефони (371) 230-41-81 фаолият юритмоқда.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024