«Локомотив» ОЧЛнинг гуруҳ босқичидаги илк ғалабасини қўлга киритди
Бугун, 27 февраль куни Тошкентда «Локомотив» клуби Осиё Чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида БААнинг «Ал-Аҳли» клубини қабул қилди.
Учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Дастлаб, ўйиннинг 20-сониясида тошкентликлар жамоаси ҳужумчиси Саламат Қутибоев тезкор гол киритди. Иккинчи бўлим бошида эса Марат Бикмаев ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди ва «Локомотив» гуруҳ босқичидаги дастлабки 3 очкони қўлга киритди.
Илк турни Саудияда «Ат-Таавун» клубига қарши ўтказган «темирйўлчилар» 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. «Ал-Аҳли» эса ўз майдонида Эроннинг «Истиқлол» клуби устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган.
ОЧЛ–2017. А гуруҳи, 2-тур
«Локомотив» – «Ал-Аҳли» 2:0
Голлар: Қуттибоев (1), Бикмаев (57)
Огоҳлантириш: Саид Аҳмад Адбулла (75)
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Саламат Қуттибоев (Қувондиқ Рўзиев, 87), Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев (Шерзод Файзиев, 90), Муҳаммад Коне, Жалолиддин Машарипов (Ньоре Кризо, 72).
«Ал-Аҳли»: Ҳамис Салмин, Асамоа Гьян (Саид Жассим Ҳасан, 25), Ал Фардан, Волид Аббос, Эвертон Рибейро, Ҳамис Исмоил, Мажид Носир, Муҳаммад Себил (Абдулазиз Ҳусайн Ҳаикал, 46), Абдулазиз Санқур, Мажид Ҳассан (Саид Аҳмад Абдулла, 73), Макете Диоп.
Мавзуга оид
15:00 / 16.08.2024
Элит ОЧЛга қуръа ташланди — «Пахтакор» гуруҳда Саудия клублари билан ўйнамайди
12:42 / 16.08.2024
ОЧЛ-2 турнирига қуръа ташланди — «Насаф» БАА, Иордания ва Кувайт клублари билан бир гуруҳда
09:01 / 12.03.2024
ОЧЛ. «Ал Айн» ЕЧЛ даражасида ўтган драматик ўйинда «Ан Наср»ни турнирдан чиқариб юборди
23:12 / 21.02.2024