Ўзбекистон | 09:50 / 28.02.2017
26325
1 дақиқада ўқилади
Тошкент аэропортининг янги терминали кўриниши
Тошкент аэропортининг 2019 йилда қуриб битказилиши кутилаётган “Тошкент-4” терминали лойиҳаси Жанубий Кореянинг Heerim компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
Қиймати 430 миллион доллардан кўпроқни ташкил этувчи ушбу лойиҳага қараганда, “Тошкент-4”нинг майдони 87 минг квадрат метр бўлиб, йилига 5,7 миллион йўловчига хизмат кўрсатади.
Терминал 4 қаватдан иборат бўлиб, 36 самолётни сиғдира оладиган перрон, шунингек автомобиллар тураргоҳига ҳам эга бўлади. Қурилиш ишларига 3 йил вақт сарфланади ҳамда қурилиш-монтаж ишлари жорий йилда бошланади.