Иқтисодиёт | 16:32 / 01.03.2017
10421
1 дақиқада ўқилади

Louis Vuitton 185 долларлик қалам ишлаб чиқарди

Франциянинг Louis Vuitton модалар уйи бир неча қалам ишлаб чиқариб, канцелярия линиясини янгилади. Luxurylaunches шу ҳақида маълум қилди

Қаламлар қизил ва пушти рангли табиий чарм билан қопланиб, бренд эмблемаси билан безатилган. Ўқув қуроллари сотувга чиқарилди, уларнинг нархи - 185 доллар.

Бу қалам модалар уйи 2017 йилнинг қишида тақдим этган канцелярия линейкасига қўшимча бўлди. У тўрт япроқли гул кўринишидаги трафаретлар билан безатилган ва Louis Vuitton вакилларининг фикрича, болалик ҳақидаги хотираларни ёдга солиши керак. 

Louis Vuitton — 1854 йилда Францияда сандиқ ва йўл сумкаларини тайёрлаш билан шуғулланувчи уста Луи Вюиттон томонидан асос солинган компания. Компания аёллар ва эркаклар учун кийим-кечак, аксессуарлар, пойабзал, соатлар ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. У LVMH халқаро холдинг таркибига киради. 

Мавзуга оид