Сузиш ҳавзаларида пешоб мавжудлигини аниқловчи тест яратилди
Олимлар сувда қанча пешоб мавжудлигини кўрсатувчи тест ишлаб чиқишди ва уни Канада сузиш ҳавзалари мисолида ўрганишди. Тадқиқот натижалари Environmental Science & Technology Letters журналида чоп этилди.
Тест кўп маҳсулотлар таркибида бўлган ва ҳаётий фаолият чиқиндилари билан ўзгаришсиз чиқадиган ацесульфамни аниқлашга асосланган.
Тадқиқот давомида Канададаги икки сузиш ҳавзаси уч ҳафта мобайнида ўрганилди. Маълум бўлишича, шу вақт ичида сузиш ҳавзаларидан бирида - 75 литр, иккинчисида эса - 30 литр пешоб бўлган. Тадқиқотчилар жами 31 сузиш ҳавзасини таҳлил қилишди. Таъкидлаш жоизки, пешоб барча намуналарда аниқланган - уларнинг таркибидаги ацесульфам кран сувидагидан 570 карра кўп бўлган.
Жакузида эса вазият бунда-да ёмон бўлиб чиқди - ўрганилган жакузиларнинг биридан энг ифлос сув ҳавзаларидан уч карра кўп пешоб ўтгани аниқланди.
Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, ушбу изланишдан мақсад - сузиш ҳавзаларидаги гигиенага риоя қилиш масаласига жамоатчилик эътиборини қаратиш.
Мавзуга оид
15:33 / 26.09.2024
Дунёда ҳар уч боладан бири узоқни кўра олмаслик муаммосидан қийналади — тадқиқот
12:56 / 10.11.2020
Тадқиқот: тўйиб овқат емаётган болаларнинг бўйи ўсмай қолиши мумкин
13:43 / 04.08.2020
Тўлқинлар учрашганда: ёндош, лекин қўшилмайдиган сув ҳавзалари (фотогалерея)
15:59 / 14.10.2019