Ўзбекистон | 18:57 / 02.03.2017
44683
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ва туманларида бош милиционерлар ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қанча лавозимларга янги тайинланишлар бўлди. «Кун.uz» манбаси маълумотига кўра, Андижон вилояти, Андижон шаҳри ҳамда вилоятнинг 3та туманида ички ишлар бўлимларига янги раҳбарлар тайинланган.

Андижон вилоят ИИБ бошлиғи эндиликда Cобиров Шуҳрат Ўринбоевич бўлган. У бунгача Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган.

Парпиев Шуҳрат Баҳодирович эса Андижон шаҳар ИИБ бошлиғи этиб тайинланди, у аввал ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи эди.

Шунингдек, Марҳамат тумани ИИБга Нишонов Муҳаммаджон Содиқжонович, Шаҳрихон тумани ИИБга Йўлдошев Акмал бошлиқ этиб тайинланган.

Избоскан туманига эса Баҳромов Бектемир Раҳмонович ИИБнинг янги бошлиғи этиб тайинланди, у аввал Балиқчи тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаётган эди.

Мавзуга оид