Жаҳон | 08:34 / 04.03.2017
13490
1 дақиқада ўқилади
АҚШда оналарни фарзандларидан бўлак қилишмоқчи
АҚШлик амалдорлар АҚШга ноқонуний кираётган оналар ва болаларни бир-биридан ажратиш имкониятини кўриб чиқишмоқда.
Бу чора АҚШга ўз фарзандлари билан ноқонуний келаётган аёллар оқимини камайтиришга қаратилган.
Агар қонун қабул қилинса, ота-оналар депортация ҳақидаги қарор кўриб чиқилгунча ҳибсда ушлаб турилади, уларнинг фарзандлари эса ижтимоий хизматлар қарамоғида бўлади.
Аввалроқ АҚШнинг миллий хавфсизлик вазири Жон Келли депортация вақтида ҳарбийлардан фойдаланилмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
16:57
АҚШда AirPods қулоқчинлари ўғирланган Ferrari’ни топишга ёрдам берди
20:47 / 02.10.2024
Мулойим дуранг – АҚШ вице-президентлигига номзодлар дебат ўтказди
12:30 / 02.10.2024
АҚШ Су-35'нинг Аляска яқинидаги «хавфли манёври»ни танқид қилди
23:47 / 01.10.2024