Жаҳон | 11:44 / 04.03.2017
4851
1 дақиқада ўқилади

Британияпараст партия Шимолий Ирландия парламентида ўз устунлигини сақлаб қолди

Шимолий Ирландиянинг Демократик юниончилар партияси (DUP) навбатдан ташқари парламент сайловлари натижасига кўра, сўл кайфиятдаги "Шинн Фейн" республикаси партиясини бир минг овоз фарқи билан ортда қолдирди, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги.

Сайлов натижасига кўра, DUP 90 кишилик парламентда 28 ўринга эга бўлган, "Шинн Фейн" партияси – 27 ўринни эгаллаган. Шу билан бирга, агентликнинг қайд этишича, ўтган йили "Шинн Фейн" партиясининг парламентдаги аъзолари сони бу йилгидан 10 нафарга кам эди. Келаси 3 ҳафта мобайнида икки йирик партия янги ҳукуматни шакллантириши керак. 

Расмий маълумотларга кўра, 2 март куни бўлиб ўтган парламент сайловларида овоз берганлар сони рекорд кўрсаткич – 65 фоизни ташкил этган. Унда 800 минг киши қатнашган. 

Мавзуга оид