Ҳарбий хизматга жўнатаман деб фуқароларни чув туширган фирибгарлар қўлга олинди
Асрор Ибодуллаев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) муқаддам ҳарбий қисмда ҳамда Зафаробод ва Пахтакор туман Мудофаа ишлари бўлимларида турли лавозимларда ишлаб, нафақага чиққан, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Унга нисбатан 2016 йилнинг 26 апрелида жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. У жазони ўтаб улгурмай, яна жиноят кўчасини макон тутди.
Асрор Ибодуллаев Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий архивининг масъул ходимларидан бири Рашид Қамбаров билан тил бириктирди. 2013 йилнинг сентябрь ойи ўрталарида таниши Баҳора Азимовани “Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирига ишга жойлаштираман, харажати 2 минг АҚШ доллари бўлади”, деб алдайди. Ундан 1000 АҚШ доллари олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади. Кейинроқ, яъни 2015 йилда ундан яна 500 АҚШ доллари олади.
2015 йилнинг июнь ойида Хушнуд Маликовга “Ўзим ҳарбий соҳада ишлаганман. Тошкентда катталар билан гаплашиб, ўғлингни шартнома асосида ҳарбий хизматга жўнатаман. Харажати 2 минг 500 АҚШ доллари бўлади”, деб уни ҳам тўрига илинтиради ва бу фуқародан талаб қилинган пулларни олишга эришади.
У жиноий фаолиятини давом эттириб, бу сафар фуқаро Замира Толипованинг ишончига киради. “Муқаддам Пахтакор туман мудофаа бўлимида ишлаганман. Танишларим бор. Армияга жўнатиш харажатлари 4 миллион сўм бўлади”, дея унинг 4 миллион сўм пулини қўлга киритади.
Давринг келди, суриб қол, қабилида иш кўраётган А.Ибодуллаевнинг нафси шу қадар ҳакалак отиб кетадики, у 2016 йил май ойи ўрталарига қадар ҳарбий хизматни ўтамоқчи бўлган яна ўнлаб фуқароларга худди шу тарзда “ёрдам” қўлини чўзаверади. Ҳарбий хизматга ишга жойлаш масалаларида эса ҳамтовоғи Рашид Қамбаров “кўмаги”дан фойдаланади.
Ҳар бир ишнинг ибтидоси бўлгани каби интиҳоси ҳам борлигини унутган бу икки “шоввоз”нинг қилмишларига хотима ясалди.
Жиззах шаҳар суди томонидан фирибгарларга тегишли жазо тайинланди.
Мавзуга оид
09:00
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
13:50 / 02.11.2024
«Пахтакор» метро бекатининг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади
08:30 / 28.10.2024