Volkswagen купе шаклли седанини тақдим этди
Германиянинг Volkswagen компанияси янги купе шаклли седани Arteon моделини тақдим этди. У Passat CC моделининг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Саккизинчи авлод Passat шассисида барпо этиладиган автомобиль Женева автосалонида намойиш этилади. Arteon 2017 йил ёзидан бозорга чиқарилади.
Купесимон седан Passat моделидан 95 ммга узунроқ ва 29 ммга пастроқ бўлади. Унинг ғилдираклар базаси 50 ммга кенгроқ. Юкхона ҳажми 563 литрга тенг, орқа ўриндиқлар йиғилса унинг ҳажми 1557 литрга етади.
Arteon дизайни 2015 йилда намойиш қилинган Sport Coupe Concept GTE концепт-карини деярли такрорлайди. Салонини эса ҳозирги Passat моделига қиёслаш мумкин. биргина фарқланувчи жиҳати мултимедиа тизимига эга дисплейдир.
Мавзуга оид
13:49 / 05.09.2024
Volkswagen Германиядаги заводларини ёпишга ҳозирланмоқда
14:53 / 03.09.2024
Германияда Volkswagen собиқ раҳбари устидан суд бошланди
21:44 / 02.09.2024
Volkswagen Германиядаги заводларини ёпиш имкониятини кўриб чиқмоқда
09:26 / 06.08.2024