ФИФАнинг янги рейтинги. Ўзбекистонда ўзгариш йўқ
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 561 очко билан 63-ўринни сақлаб қолди.
Ўзбекистон Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо терма жамоалар орасида 6-ўринда қолди. Эрон 794 очко билан Осиё мамлакатлари орасида пешқадамликни сақлаб қолган. Дунё рейтингида эса форслар 1 поғона пастлаган.
Жанубий Корея 691 очко билан қитъада 2-поғонани эгаллаган бўлса, кучли учликдан Япония (629 очко) жой олган. Австралия (622 очко) ва Саудия Арабистони (610 очко) мос равишда 4–5 ўринларни эгаллаган.
Эрон – 32-ўрин;
Жанубий Корея – 39-ўрин;
Япония – 52-ўрин;
Австралия – 54-ўрин;
Саудия Арабистони – 56-ўрин;
Ўзбекистон – 63-ўрин;
БАА– 68-ўрин.
ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Қатар (415 очко) бир поғонага кўтарилди. Хитой (407 очко) ўз ўрнида қолган бўлса, Сурия терма жамоаси (357) 2 поғона пастлади.
Қатар — 84-ўрин;
Хитой — 86-ўрин;
Сурия — 95-ўрин.
ФИФА рейтингида ҳамон Аргентина (1644 очко) етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Бразилия (1534 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1433 очко) жой олган. Жадвалда 4–10-ўринларни тегишли равишда Чили, Бельгия, Франция, Колумбия, Португалия, Уругвай ва Испания терма жамоалари эгаллаган.
Мавзуга оид
15:59 / 02.10.2024
2024 йилдаги энг хавфли ижтимоий тармоқлар маълум қилинди
14:23 / 27.09.2024
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
20:30 / 18.09.2024
Ўзбекистон электрон ҳукумат рейтингида 6 поғона юқорилади
18:35 / 12.09.2024