Ўзбекистон | 12:32 / 10.03.2017
38701
2 дақиқада ўқилади

Президент Бухорода Тошкент ислом университети факультетини очишни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи давомида буюк аллома Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуини зиёрат қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

«Эски тузум даврида бу муқаддас маскан хароб бўлиб қолган эди. Истиқлол йилларида миллий, маданий ва маънавий қадриятларимизни, тарихий обидаларимизни тиклаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1993 йилда Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллиги муносабати билан мазкур зиёратгоҳ таъмирланди. Мажмуадаги дахмалар, мақбаралар, масжидлар, айвонлар ва мадрасанинг ҳақиқий қиёфаси тикланиб, қутлуғ қадамжога айлантирилди», дейилган хабарда. 

Таомилга биноан Баҳоуддин Нақшбанднинг руҳи поки ҳақига Қуръон тиловат қилинган. 

Президент мазкур ёдгорлик мажмуасини янада обод масканга айлантириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берган. 

«Бухоронинг жаҳон цивилизацияси ва ислом маданияти ривожига қўшган ҳиссаси беқиёс. Бу заминда кўплаб алломалар таваллуд топган ва яшаган. Уларнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш учун бу ерда Тошкент ислом университетининг махсус факультетини ташкил қилиш керак», деган давлат раҳбари.

Мавзуга оид