Жаҳон | 22:24 / 11.03.2017
24593
1 дақиқада ўқилади

Нидерландия бош вазири Эрдўғаннинг "фашистлар" деган сўзига жавоб берди

Фото: globallookpress.com

Нидерландия бош вазири Марк Рютте Нидерландия ҳукумати Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлунинг самолётига қўнишга рухсат бермагандан кейин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Нидерландия раҳбариятини "фашистлар" деб атаган сўзларидан аччиқланди. Бу ҳақда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда

Аввалроқ Нидерландия вазирлар маҳкамаси 11 март куни Роттердамдаги турк жамоаси намойишида иштирок этмоқчи бўлган Човушўғлунинг самолётига қўнишга рухсат бермаганди. Нидерландия ҳукумати бу қарор "жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид" сабабли қабул қилинганини айтган. Эрдўған нидерландияликларнинг бу ишларини нацизм деб атаган ва жавоб чоралари кўриш билан таҳдид қилган.

"Мен тушунаман, у ғазабланган, бироқ унинг бу сўзлари чегарадан чиқишдир", деб таъкидлаб ўтган Рютте ва Эрдўғаннинг эътирозларини "телбанома" деб айтган.

Мавзуга оид