Жаҳон | 16:17 / 11.03.2017
10658
1 дақиқада ўқилади

Нидерландия Туркия ташқи ишлар вазири самолётининг қўнишига рухсат бермасликка қарор қилди

Нидерландия ҳукумати қиролликда Туркия ташқи ишлар вазир Мевлуд Чавушўғлининг самолёти қўнишига рухсат бермаслик ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Нидерландия ТИВда хабар беришди.

Чавушўғли мамлакатга маҳаллий вақт билан 17:00 (Тошкент вақти билан 21:00)да учиб келиши лозим эди. Туркия ташқи ишлар вазири мамлакатда яшовчи турклар олдида ўз мамлакатидаги конституциявий ислоҳотга бағишланган нутқ сўзлашни режалаштирганди. 

Мавзуга оид