Ўзбекистон | 19:37 / 13.03.2017
47597
1 дақиқада ўқилади
Президент ташрифи давомида Бухоронинг Пешку туманидаги амалдорлар ишдан олинди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи вақтида Пешку туманида раҳбар амалдорларни лавозимидан озод этган.
«Кун.uz» манбасининг маълумот беришича, Пешку тумани ҳокими Шавкат Мавлонов, туман прокурори Қ.Қиличев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Э.Сафаров лавозимидан озод этилган.
Бу ўзгаришлар сабаби келтирилмаган. Шунингдек, ушбу лавозимларни эгаллайдиган янги раҳбарлар ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, «Кун.uz» ходимлари ўтган ой охирида Бухоро вилоятига сафар қилиб, вилоят ҳокими билан суҳбатлашган, ўшанда аҳоли мурожатлари ҳокимга етказилган, мурожаатларда Пешку туманидаги раҳбар амалдорлардан жиддий шикоятлар ҳам бўлганди.
Мавзуга оид
19:17 / 30.09.2024
Бунақада соҳада ким қолади? Янгибозор ҳокими мисолида деҳқонларга муносабат
16:56 / 25.09.2024
Баҳодир Ғойибназаров ҳокимликка қайтди
18:30 / 20.09.2024
Ҳоким ва маҳаллий Кенгаш раиси лавозимлари бир-биридан ажратилди
21:23 / 19.09.2024