Покистон бош вазири ижтимоий тармоқларни "куфрона" контентдан тозалашни буюрди
Покистон бош вазири Навоз Шариф 14 март, сешанба куни ижтимоий тармоқларни "куфрона" контентдан тозалашни буюрди. Бу ҳақида Покистон мусулмонлар лигаси (ПМЛ) партиясининг Twitter'даги расмий саҳифасида хабар берилди.
"Ҳуқуқни ҳимоячилари куфрона материалларни тарқатаётган кишиларни излаб, уларни қонуний жавобгарликка тортишлари керак. Ижтимоий медиадаги куфрона контент - бутун мусулмон умматининг диний қарашларини ҳақорат қилиш мақсадидаги разил фитна", - деди бош вазир.
Шариф ижтимоий тармоқларни куфрона контентдан тозалаш масаласи адлия органлари томонидан ишлаб чиқилаётганини таъкидлади. Шунингдек у Покистоннинг ваколатли органлари бу масалани хориж тармоқларида ҳам кўтаришларини буюрди.
Покистон қонунларига кўра, куфр учун ҳатто ўлим жазоси бегиланиши мумкин. Мамлакат қонунчилигининг бу масаладаги тажрибаси халқаро ҳуқуни муҳофаза қилиш ташкилотлари томонидан мунтазам равишда танқид остига олинади.
Мавзуга оид
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
14:10 / 10.09.2024
Нидерландияда қотилликка ундаганликда айбланган икки покистонлик судланди
12:27 / 21.08.2024