Трамп Хитойга мағлуб бўлиш учун барча ишни қилмоқда
Молиявий таҳлиллар ва янгиликларга ихтисослашган Bloomberg агентлиги иқтисодчи, юрист, ёзувчи ва тадбиркор Майкл Шуманнинг Оқ уй маъмурияти иқтисодий сиёсатига доир фикрларини эълон қилди.
Унга кўра, Барак Обама президентлигининг сўнгги кунларида, унинг ҳузуридаги маслаҳат кенгашларидан бири янги маъмурият учун ҳисобот тайёрлаб, Хитой ярим ўтказгичлар бозорида етакчиликни қўлга киритмоқчи эканидан огоҳлантирган. Ўша тавсияга мувофиқ, «Пекин маъмурияти тараққиётнинг юқори суръатлари ҳисобига пойгада ғолиб бўлиш»ни режалаган.
Бу аслида яхши маслаҳат эди. Аммо, янги маъмурият бу тавсияга эътибор бермади. Дональд Трамп сиёсати эса, гўёки, Хитойга рақобатчиликда ютқазишга қаратилгандек тасаввур уйғотмоқда. Кўринишидан, Трамп жамоаси Хитойнинг Америка иқтисодиётига қанчалик таҳдидли эканини яхши англамаётган кўринади. Буюк Шарқ мамлакати роботлардан тортиб тиббий асбоб-ускуналар каби юқори технологияларга катта маблағ киритмоқда.
Масалан, давлат ярим ўтказгичлар ишлаб чиқарувчи заводини барпо қилиш учун 150 млрд доллар маблағ ажратди. ЕИнинг Хитойдаги Савдо палатасига кўра, ХХР ўз мақсадига етиш учун кенг қамровли чораларни кўрмоқда: бу иқтисодиётнинг айрим секторларига субсидиялар ҳамда хорижий компанияларнинг технологияларини ўзлаштиришдир.
АҚШ учун бу ҳолатда ягона имконият — рақибининг ўзига етиб олишига имкон бермаслигидир. Лекин, Трамп мувофиқлаштириш ва солиқларни камайтириш билан рақобатбардошликни ошириш ҳақида ўйламоқда. Тўғри, солиқларни камайтириш туфайли бизнес ихтиёрида тадқиқотлар учун катта маблағ қолса-да, бу етарли эмас.
Америка инновацион корхоналарга кўпроқ ёрдам бериши керак. Трамп бу борада ҳам аксини қилмоқда. Америка юқори технологиялар соҳасининг муваффақиятларидан бири – бутун дунёдан келган иқтидорли муҳожирлардир. Трамп эса H-1B ишчи визаларини беришни секинлаштирди, шу билан олимлар ва муҳандисларнинг оқимини қисқартирди. Агар Трамп шу йўл билан америкаликлар учун иш ўринларини сақлаб қолишни ўйлаётган бўлса, хато қилади. Чунки, бу соҳадаги ишсизлар сони атиги 2,5 фоизни ташкил этади.
Мавзуга оид
08:02
АҚШ Гонсалесни Венесуэланинг сайланган президенти сифатида тан олди
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024