Жаҳон | 16:30 / 15.03.2017
27243
2 дақиқада ўқилади

Россия ҳукуматида Усмоновни Донбассга ёрдам беришга чақиришди

Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Козак саноат гуруҳларига «ДХР» ва  «ЛХР»даги корхоналарга темир рудаси етказиб беришни таклиф қилган. Бу ҳақда Россия металлургия бозоридаги манбага асосланган ҳолда РБК хабар берган.

Нашр маълумотига кўра, бундай таклиф берилган саноатчилар қаторида «Металлоинвест» раҳбари Алишер Усмонов ҳамда «Северсталь» ОАЖ директорлар кенгаши раиси Алексей Мордашов ҳам бор.

Манбалар маълумотига кўра, «компаниялар яқин вақтлар ичида республикалардаги корхоналарга рудаларни етказиб бериш ишларини бошлашга тайёр эканликлари» ҳақида маълум қилишган.

Concorde Capital инвесткомпанияси таҳлилчиси Александр Паращийнинг билдиришича, Донецкдаги Енакиевско ва Макеевско заводларига ҳар йили 2,6 млн тонна руда керак бўлади, Луганскдаги Алчевско меткомбинатига эса — 1,6 млн т.

Нашр маълумотига кўра, «Северсталь» ўтган йилда 14,9 млн тонна темир рудаси хомашёси ишлаб чиқарган, «Металлоинвест» эса 40,7 млн тонна.

Мавзуга оид