АҚШ Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги операцияларга 12 млрд доллар сарфламоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти АҚШ конгрессидан кейинги йилда АҚШ Давлат департаменти линияси бўйича Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги ихтилофлар ҳудудидаги хорижий операцияларга 12 млрд доллар ажратишни сўрамоқчи.
Бу АҚШнинг 2018 молиявий йил учун мўлжалланган федерал бюджетида назарда тутилган.
"АҚШ Давлат департаменти ва Халқаро тараққиёт агентлигининг базавий молиялаштирилиши 25,6 млрд долларни ташқил қилади, бу 2017 йилга нисбатан 10,1 млрд долларга (28 фоиз) камроқдир. Бюджетда шунингдек хориждаги, асосан Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар ҳудудларидаги операциялар учун фавқулодда харажатлар сифатида 12 млрд доллар ажратилиши кўзда тутилган. Шу тариқа Давлат департаментининг умумий бюджети 37,6 млрд доллардан ошади", дейилган ҳужжатда.
Федерал бюджетда шунингдек Трамп маъмурияти кейинги йилда Исроилга хавфсизлик соҳасида кўмак кўрсатиш учун 3,1 млрд доллар ажратишни таклиф қилаётгани таъкидланган. Шунингдек, АҚШнинг Ливияда янги элчихонасини қуриш учун 2,2 млрд доллар ажратиш тахмин қилинмоқда.
Шу билан бирга АҚШнинг бошқа давлатларга ёрдам дастури қисқартирилади ва бунинг ҳисобига Давлат департаменти ва Халқаро тараққиёт агентлигининг молиялаштирилиши 28 фоизга қисқартирилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
23:47 / 01.10.2024
Байден америкалик ҳарбийларга Исроилга ёрдам беришни буюрди
21:19 / 01.10.2024
Эрон яқин орада Исроилга баллистик ракеталар билан ҳужум қилиши мумкин – ОАВ
20:41 / 01.10.2024
АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер 100 ёшга тўлди
11:30 / 01.10.2024