Спорт | 16:48 / 16.03.2017
8668
1 дақиқада ўқилади

«Монако»га қарши учрашувда футболчилар Гвардиоланинг кўрсатмасини бажармаган

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Гаэль Клиши Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финали «Монако»га қарши жавоб учрашуви (1:3) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи бўлимда биз ўз дарвозамизга жуда яқин ўйнадик, натижада ҳужум бошлашда жуда катта муаммоларга дуч келдик.

Танаффусдан кейин эса ўйин тақдирини ҳал қилишимиз мумкин бўлган уч-тўртта имкониятга эга бўлдик. Кейин эса стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. «Монако»га қарши боримизни беришимиз керак эди.

Гвардиола – ўзининг фалсафасига ишонадиган шахс. У жамоа биринчи бўлимда кўрсатган ўйини каби ўйнашини истамаганди. Мураббий биздан олдинга боришни ва ўша ерда прессинг қилишимиз зарурлигини уқтирганди. Биз эса унинг кўрсатмаларини бажара олмадик, аксинча барчасини тескари амалга оширдик», – деган Клиши.

Мавзуга оид