Ўзбекистон | 11:49 / 16.03.2017
7165
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилояти Бошқирдистон билан ҳамкорлик қилмоқчи

Самарқанд вилояти делегацияси Россиянинг Бошқирдистонида расмий ташриф билан бўлиб турибди. Делегацияга вилоят ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев бошчилик қилмоқда, унга Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов ҳамроҳлик қиляпти.

Ташрифнинг асосий мақсади – Бошқирдистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, бошқирд шерикларни излаш, томонларнинг ўзаро ташқи савдо айланмаси ҳажмини ошириш, дея аниқлик киритди Россия ТИВнинг Уфадаги вакили Венер Галиакбаров.

Дастурда – Бошқирдистон Ҳукумати Бош вазири билан учрашув режалаштирилган. Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд вилояти Савдо-саноат палатаси ва БР СПП ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланиши, шунингдек B2B шаклидаги музокараларни ўтказиш, бизнес-ҳамжамият вакиллари билан учрашиш режалаштирилган.

Самарқанд вилояти делегацияси вакиллари ташриф давомида XXVII «АгроКомплекс» Халқаро кўргазмаси, «Корпорация развития Республики Башкортостан», «Уфимский» саноат боғига боришади.

17 март, жума куни эса меҳмонлар «Башинком» ва «Институт нефтехимпереработки Республики Башкортостан» корхоналари фаолияти билан яқиндан танишадилар.

Расмий ташриф «Ўзбекистон» савдо уйи фаолиятини баҳолаш билан ўз якунига етади.

Мавзуга оид