Тошкент таймерли светофорлардан воз кечди
Тошкент шаҳрида рақамли табло ўрнатилган таймерли светофорлар ўрнатиш тажрибасидан воз кечилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакилининг аниқлик киритишича, шаҳар чорраҳаларида шундай турдаги светофорлар ўрнатилиши йўл-транспорт ҳодисалари сони ошишига сабаб бўлган. Шу каби ҳолатлар республиканинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам кузатилган.
"Ҳайдовчи сониялар ортга қараб саналаётган электрон таблога қараб яшил чироқнинг охирги сониясида ҳам ҳаракатланишда давом этиши ва бунинг ортидан йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериши мумкин. Дарвоқе, бугунги кунда хорижда ҳам бундай светорфорлардан кам фойдаланишмоқда. Масалан, Исроилда ундан буткул воз кечишган", деган мутахассис.
У Тошкентда видеокамералар ўрнатилиши туфайли бундай светрофорларнинг бўлиши ўринсиз эканини таъкидлаб ўтган. Бунда светофорлар чорраҳаларда тартибсизлик келтириб чиқариши қайд этилган.
Таймерли светофорлар ўрнатиш ҳайдовчилардан бири ўтган йили Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига қилган мурожаати ортидан тажриба сифатида амалга оширилганди.
Шу билан бирга Тошкент вилояти ва Андижонда рақамли светофорлар ишлаши давом этмоқда.
Мавзуга оид
07:30 / 23.04.2024
Тошкентда пиёдага йўл бермай, светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди
07:50 / 23.02.2024
Тошкентда носоз светофор сабаб ҳайдовчига келган жарима бекор қилинди
07:29 / 02.11.2023
Тошкентда 250 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига чақирув тугмали светофорлар ўрнатилади
07:19 / 15.09.2023