Ўзбекистон | 09:49 / 17.03.2017
10420
1 дақиқада ўқилади

Мамаризо Нурмуратов Сенат аъзолигига сайланди

16 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси расмий сайти хабар берди.

14 март куни ўтказилган Жиззах вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси баённомасига асосан Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинди.

Шунингдек, мажлисда Шокиржон Умидовнинг халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан депутатлик ваколати тугатилганлиги муносабати билан унинг сенаторлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Мавзуга оид