Ўзбекистон фуқароси Россия ҳудудига 15та маймунни олиб киришга уринди
Ўзбекистон фуқароси Россиянинг «Домодедово» аэропортида мамлакат ҳудудига 15та кичик маймунни олиб киришга уринди. Хошимин-Москва рейси йўловчиси юкхонадан икки йирик картон қутини олган, улар «Домодедово» аэропорти божхоначилари эътиборини ўзига тортди.
«МК»нинг божхона матбуот-хизматига асосан хабар беришича, 45 ёшли аёл қутиларда маймунлар бор эканини билган, бироқ ҳайвонларни олиб ўтиш учун ҳеч қандай ҳужжатлар керак бўлмайди, деб ўйлаган экан. Бундан ташқари, йўловчи маймунларни тортиб олиб қўйган инспекторларни танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, эндиликда маймунлар ҳалок бўлади.
Маълум бўлишича, маймунлар қафасларда бўлган, уларга эса қуруқ муз тўлдирилган ҳамда ҳайвонлар фаоллигини пасайтириши лозим бўлган.
Айни дамда маймунлар реабилитация марказига юборилди. Яқин орада экспертиза ўтказилиб, у ҳайвонларнинг ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси ҳақидаги Конвенция ҳаракатлари таъсирига тушиши борасидаги масалани аниқлаб беради.
Мавзуга оид
20:45 / 21.09.2024
Зеленский Россия билан музокара учун «учта банд» тайёрлаётганини маълум қилди
17:47 / 21.09.2024
Украинадаги урушнинг ҳозирги палласи: экспертлар шарҳи
15:30 / 21.09.2024
Москва Россия бозорини тарк этган хорижликлар учун тўловни оширмоқчи
14:30 / 21.09.2024