Жамият | 08:59 / 18.03.2017
15263
1 дақиқада ўқилади

Брэд Питт ва Анжелина Жоли зайтун мойи ишлаб чиқарди

Брэд Питт ва Анжелина Жоли зайтун мойи сотмоқда. Бу маҳсулот Ҳолливуд актёрларининг Франциядаги Шато Мираваль мулкида етиштирилган, деб хабар қилмоқда People нашри.

Таъкидланишича, Перрен оиласи билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган мой Францияда иккита унча катта бўлмаган оилавий дўкон ва махсус сайтда сотилмоқда. Зайтун мойи «жуда кам миқдорда» ишлаб чиқилган, бироқ, бир неча ойдан сўнг АҚШда пайдо бўлиши мумкин. Хабарларга кўра, атиги 10 минг шиша мой ишлаб чиқилган. 

Шу билан бирга, Перрен оиласи вакили Жоли ва Питт Шато Мираваль мулкини сотмоқчи эканига оид миш-мишларни рад этиб, бу уларнинг болалари келажаги учун сармоя эканини таъкидлади. 

Мавзуга оид