Ўзбекистон | 08:58 / 20.03.2017
55411
1 дақиқада ўқилади

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Хоразм вилоят ИИБ бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги Фармони билан Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолиятини олиб борган Жўраев Рустам Мирзаевич Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалги вазир Худайбергенов Турсунхон Ўзбекистон Республикаси Президенти девони тузилмасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш устидан назорат ўрнатиш ва уни мувофиқлаштириш хизматига раҳбар этиб тайинланган.

Мавзуга оид