Ўзбекистон | 17:18 / 20.03.2017
21137
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: Россия Ўзбекистоннинг йирик савдо ва инвестициявий ҳамкори

Фото: «ТАСС»

Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан икки давлат раҳбарлари ўзаро табрик алмашди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг қутловида "Ўтган тарихий даврда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги серқирра ва кўп томонлама муносабатлар ривожида салмоқли натижаларга эришилган"и мамнуният билан таъкидланган.

Давлат раҳбарининг қутловида "Бугунги кунда Россия Ўзбекистоннинг йирик савдо ва инвестициявий ҳамкори ҳисобланади. Нефть-газ комплекси, машинасозлик ва электротехника саноати, тўқимачилик, фармацевтика ва озиқ-овқат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳалар биргаликда амалга оширилмоқда ва янги лойиҳалар тайёрланмоқда. Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида бевосита алоқалар ривожланмоқда".

Президент Москвада бўлиб ўтадиган учрашув Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларимизни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирган.

Мавзуга оид