Ўзбекистон | 13:40 / 20.03.2017
5338
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги нишонланмоқда

Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил бўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон ТИВ ва Россия ТИВ ўзаро табрик алмашган.

"Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан энг самимий табрикларим ва илиқ тилакларимни қабул қилгайсиз.

Ўтган чорак аср давомида мамлакатларимиз икки томонлама алоқаларнинг деярли барча муҳим соҳаларида, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар йўналиши бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо-иқтисодий, ҳарбий-сиёсий ва гуманитар соҳалардаги алоқаларнинг динамик ривожланиши ҳамда стратегик ҳамкорликнинг чуқурлашуви Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилиши ҳақидаги фикрингизга қўшиламан.

Ижозатингиз билан яна бир бор Сизга ўз миннатдорчилигимни билдириб, Сиз, ҳурматли Сергей Викторович, ва Сиз орқали бутун Россия Ташқи ишлар вазирлиги жамоасига фаровонлик ва янги муваффақиятлар тилайман", дейилган Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов табригида.

Мавзуга оид