Жамият | 16:14 / 20.03.2017
41545
1 дақиқада ўқилади

Видео: Жуда катта хўроз ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини қўрқитиб юборди

LifesBook_Ceo тахаллуси остидаги микроблогер яшил уйчадан жуда катта ҳажмдаги хўроз чиқиб келиши тасвирланган видеога эътибор қаратди.

«Нима учун бу хўроз бундай катта?» - дея ўз обуначиларига мурожаат қилган фойдаланувчи. Уни юзлаб бошқа фойдаланувчилар қўллаб-қувватлашди. Натижада твит 37 минг лайкни йиққан.

«Бу жуда катта товуқ – ҳаётимда кўрган энг қўрқинчли нарса», - дея ёзди блогерлардан бири.

Фойдаланувчилар жуда катта хўроздан қўрқиб кетишганини тан олишди. «Ҳар гал кўзимни юмганимда, бу улкан хўрозни кўрмоқдаман. Мен нафас олишга қийналяпман. Бу энди мен ўйлаётган ягона нарса», - дея ёзди Swiggity Swooty.

Мавзуга оид