Фан-техника | 21:58 / 21.03.2017
13369
2 дақиқада ўқилади

Голландияликлар хитойлик миллиардер учун суперяхта лойиҳасини яратишди

Фото: Giudo De Groot

Голландиянинг Giudo De Groot дизайн-студияси ва Делфт техника университети муҳандиси Карел Нгуен икки корпусли, сувга ярим ботувчи Rén яхтаси лойиҳасини тақдим қилдилар. Бу ҳақда Bateaux.com хабар бермоқда.   

Узунлиги 68 метр ва эни 27 метр бўлган яхта 7 метр сувга ботади ва SWATH (Small Waterplane Area Twin Hull – "сувга ботиш юзаси кичик бўлган икки корпусли кема"; бундай кемалар сувга ярим ботувчи катамаранлар ҳам деб аталади) схемаси бўйича лойиҳаланган. Яхта икки корпусли схема эвазига юқори барқарорликка эга.

Яхтанинг двигатели дизель-электр. Яхта 10 нафар меҳмон ва уни бошқарувчи 40 кишилик жамоага мўлжалланган. Яхта бортида унинг эгаси учун ишчи хона, вертолёт майдончаси, оранжерея, дам олиш зонаси ва фитнес-зал жойлаштириш  режалаштирилган. Яхта эгасининг хоҳишига кўра яхтани океанографик тадқиқотлар учун лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш мумкин. 

Нгуеннинг айтишича, суперяхта концепциясини яратишда унинг яратувчилари Хитой элитаси дидини ҳисобга олишган ва ўзларига буюртмачини 34 ёшли хитойлик миллиардер, уйланган ва икки фарзанди бор бўлган шахс сифатида тасаввур қилишган.  

Guido de Groot Design фирмасига Лейденда (Нидерландия) 1997 йилда Гвидо де Грот исмли муҳандис томонидан асос солинган. Фирма мотор ва елканли яхталарнинг ташқи кўриниши ва интерьерларини яратишга ихтисослашган.

 

Мавзуга оид