Спорт | 07:57 / 22.03.2017
5446
1 дақиқада ўқилади

45 ёшли теннисчи 7 йил ичидаги илк ғалабасини қўлга киритди

Дунёнинг собиқ 14-рақамли теннисчиси, 45 ёшли марокашлик Юнус ал-Айнавий Баҳрайн пойтахти Манамада ўтаётган ITF серияси мусобақасининг 2-раундига чиқди. У мусобақанинг 1-даврасида австриялик Бренд Косслерни 6:4, 2:6, 7:5 ҳисобида ютди. 

Ал-Айнавий 2010 йилда Доҳадаги мусобақадан кейин фаолиятини якунлашга қарор қилганди, бироқ 6 йил ўтгач ITF мусобақасида иштирок этиш учун кортга қайтган. Теннисчи ўша мусобақада бирорта ғалабага эриша олмаганди.

Юнус чорак финалга чиқиш учун норвегиялик Виктор Дурашевич билан беллашади.

Теннис. Манама, Баҳрайн. Эркаклар. 1-давра.
Ал-Айнавий (Марокаш) — Косслер (Австрия) — 6:4, 2:6, 7:5

Мавзуга оид