АҚШда самолётларда электрон қурилмаларнинг тақиқланиши ИШИД тактикаси билан боғланган
АҚШ ҳукумати ИШИД террорчилик гуруҳи қўллаётган янги тактикалар ҳақидаги хабарлардан кейин самолётларга электрон қурилмаларнинг олиб чиқилишини чеклаб қўйди. Бу ҳақда ABC телеканали хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, АҚШ махсус хизматлари ИШИД жангарилари йўловчи рейсларига электрон қурилмалар ичига яширилган портловчи моддалар олиб ўтмоқчилигидан хабар топган.
АҚШ конгресси вакиллар палатаси аъзоси Эрик Суолвеллнинг маълум қилишича, ҳукумат жангарилар АҚШ авиалиниялари рейсида теракт амалга оширмоқчи бўлганидан хабардор.
Аввалроқ АҚШ ўнлаб давлатлардан келувчи самолётлар бортига электрон қурилмалар олиб чиқишни тақиқлагани маълум қилинганди. Ушбу тақиқлов ноутбуклар, планшетлар ва маълум ўлчамдаги мобиль телефонларга тааллуқли.
Мавзуга оид
16:42
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
13:30 / 10.11.2024