Жаҳон | 15:02 / 23.03.2017
9869
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Ироққа 22 миллиард долларлик қурол-яроғ сотди

АҚШ Давлат департаменти Вашингтон ва Бағдод ўртасида сўнгги 12 йил давомидаги мудофаа соҳасига оид ҳамкорлик бўйича маълумотларни эълон қилди.

Идора матбуот релизида айтилишича, Давлат департаменти Ироққа 2005 йилдан умумий қиймати 22 миллиард доллар бўлган қурол-яроғ сотилишини маъқуллаган.

Хусусан, 2016 йилда Ироқ АҚШдан 146та M1A1 танки, 35та F-16 қирувчиси, 24та IA407 вертолёти ва тўққизта С-130 ҳарбий-транспорт самолётини харид қилган.

Мавзуга оид