Видео: Сайёҳлар тимсоҳлар билан биргаликда сузишди
Буюк Британия ва америкалик саргузашт ишқибозлари саёҳатнинг икки кунини Мексика қирғоқларида тимсоҳлар билан ўтказди, деб хабар қилмоқда Daily Mail. Лондонда истиқомат қилувчи Эндрю Трейс ҳамда колорадолик Уильям Драмм Юкатан ярим ороли соҳилида спортнинг дайвинг тури билан шуғулланиб келишган.
Севимли машғулоти билан шуғулланаётган сайёҳлар тўсатдан 12та тимсоҳни учратиб қолишди. Улардан бирининг айтишича, тимсоҳлар энг каттаси узунлиги тахминан 4 метр бўлган. Йиртқич ҳайвонлар туристларга жуда яқин келганда, уларни махсус ўргатилган одам итариб турганлиги сабаб сайёҳлар мўъжиза туфайли омон қолган. Эндрю Трейснинг айтишича, тимсоҳлар уларнинг кўзларига тик қараб турганини ниҳоятда қўрқув билан эслайди.
Мавзуга оид
07:52 / 10.06.2024
Шенген визасини бериш нега рад этилади? Евроиттифоқ вакили билан суҳбат
07:34 / 26.04.2024
Икки ойда 850 минг ўзбекистонлик туристик мақсадда хорижга чиққан
12:32 / 09.04.2024
Ўзбекистонда "Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат" дастури амалга оширилади
13:40 / 06.03.2024