Австралия полиция вазири ўзини полицияга топширди
Австралия полиция вазири Трой Грант ўзини полицияга топширди ва улардан ўзини жаримага тортишларини сўради. Берган маълумотига кўра, у машина бошқарувида телефондан фойдаланган. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Ҳамма гап вазир Twitter’даги ўз саҳифасида бошқа бир машинанинг суратини қўйганидан кейин бошланди. Шундан сўнг, унинг обуначилари машина бошқаришда смартфондан фойдаланиш тақиқланганига эътибор қаратишди.
Оқибатда Грант ўз қилмиши юзасидан полицияга ҳисобот берди ва 325 австралия доллари (250 АҚШ доллари атрофида) миқдорида жарима тўлади.
Энг қизиғи, вазир суратни ҳаракатланмаётган машинадан туширган. Daily Mail’га берган изоҳига кўра, у бу вақтда двигатели ўчиқ автомобилда бўлган. Австралия қонунчилигига кўра, машина бошқарувида смартфондан қачонки автомобиль тўхтаб турганда ва йўлнинг юриш қисмида турмаганида фойдаланишга рухсат берилган.
Мавзуга оид
13:20 / 30.10.2024
РФ 131 нафар Австралия фуқаросини «стоп-лист»га киритди
17:10 / 26.10.2024
Инсон матонати – 61 ёшида супермарафонда ғолиб чиққан австралиялик чўпон
21:02 / 22.10.2024
Австралияда тушиб кетган телефонини олишга уринган аёл 7 соат тош орасида қолиб кетди
20:59 / 13.10.2024