Қозоғистондаги автоҳалокатда 5 киши ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти Қарағанда-Балхаш трассасида икки машинанинг рўпарама- рўпара тўқнашиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 2 киши жароҳат олди. Бу ҳақда 24 март куни "Казинформ" ахборот агентлиги маълум қилди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Mercedes ва Toyota русумидаги машиналарнинг тўқнашуви Абай туманининг Спасск посёлкасидан 20 километр узоқликда юз берган. Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисаси Mercedes ҳайдовчиси айби билан содир бўлган.
"Mercedes’да чимкентлик 3 киши бўлган. Toyota’да Олмаотадан икки фарзанди билан бир оила келаётган бўлган. Mercedes ҳайдовчиси қандай қилиб қарши йўналишга чиқиб кетгани аниқланмоқда. Бу автомобилдаги 3 киши, жумладан ҳайдовчи зарбадан ҳалок бўлган. Toyota’даги йўловчилардан аёл ва унинг 2 ёшли қизи ҳалок бўлган", деб маълум қиинди хабарда.
Аёлнинг 4 ёшли ўғли ва ҳайдовчи шифохонага етказилганлар. "Бола ва эркак жонлантириш бўлимидалар", деб маълум қилинган шифохонада.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024