Немис олимлари 10 минг қуёшдек ёритувчи тизимни ишлаб чиқишди
Германия авиация ва космонавтика маркази олимлари бир жойнинг ўзида 10 минг қуёш нурига тенг келувчи энергияни йиғишга муваффақ бўлишди. Пайшанба куни у илк маротаба синовдан ўтказилди. Тажриба тизими ҳақида Gizmodo порталида хабар берилди.
Тизим 149 ксено қисқа ёйли лампалардан иборат - бу каби лампалар кинолойиҳаларда қўлланилади. Марказ директори Бернард Хоффшмидтнинг сўзларига кўра, тизим 3000 даражагача ҳароратни ишлаб чиқара олади. Тузилма ҳажми: баландлиги - 14 метр, кенглиги - 16 метр.
Ишлаб чиқарувчиларнинг мақсади — водород, экологик соф ёқилиғи яратишнинг янги усулларини топиш. Тизим ёруғликни бир нуқтага қаратиб, металлни 800 даражагача қиздиради, шундан сўнг уни сув буғида ушлайди. Металл сувдаги кислород билан реакцияга киришади, водород эса қолади.
Ҳозирча тизим тўрт соатда оддий уйга бир йилда сарфланадиган электр энергиясини сарфлайди. Олимлар яқин бир неча йил ичида тизимни янада такомиллаштириб, уни қуёш батареяларидан қувватлашга ўтказишни режалаштиришмоқда.
Мавзуга оид
00:32 / 25.10.2024
Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди. Бу Ерда магнит бўронини юзага келтириши мумкин
11:26 / 01.10.2024
Олимлар Қуёш қачон “ўлишини” маълум қилди: Ерга нима бўлади?
23:55 / 12.09.2024
Ерда 7 баллик геомагнит бўрони кузатилмоқда
21:01 / 09.09.2024