Самарқанд шаҳар 1-туғуруқхона бош иқтисодчиси пора олаётганда ушланди
Cамарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Самарқанд шаҳар 1-туғуруқхона бош иқтисодчиси Анвар Очиловни 2400 доллар пора олаётган жойида қўлга олдилар, деб хабар қилган Спутник Ўзбекистон мухбирига куч тузилмаларидаги манба.
Ҳуқуқ муҳофаза қилиш органига мурожаат қилган шахс Анвар Очилов унинг икки қариндошини ушбу туғуруқхонага ҳамшираликка жойлаб қўйиш учун чет эл валютасида пора талаб қилаётганини маълум қилган.
Аризачига кўра икки аёл ҳам ўрта-махсус маълумотга эга. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, Очилов даромад олиш мақсадида ўз хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда туғуруқхонага пул эвазига ишга жойлаб қўйиш механизмини йўлга қўйиб олган.
“Ушбу ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этмоқда”, - дейилади хабар якунида.
Мавзуга оид
19:23 / 25.09.2024
Самарқандда қаровсиз ҳолда қуритиб юборилган боғлар масаласи прокуратура назоратига олинди
16:16 / 25.09.2024
Тошкентдан Бухорогача тезюрар поездлар учун янги темирйўл қурилади — президент
19:33 / 24.09.2024
Халқаро миқёсдаги кўзбўямачилик: Самарқандда қуриб ётган учта боғ
12:50 / 24.09.2024