Фан-техника | 14:29 / 27.03.2017
6807
1 дақиқада ўқилади

Видео: Monster Truck’да амалга оширилган ғаройиб сальто

Ҳайдовчи Ли О'Доннелл тарихда илк бора monster truck’да олдинга қаратилган сальтони муваффақиятли тарзда амалга оширди. Ҳодиса Лас-Вегасдаги Monster Jam мусобақалари финалида рўй берди, деб хабар бермоқда TVNZ.

О'Доннелл “Ақлдан озган олим” номли машинасида аввалига орқа сальтони амалга оширган, кейин эса сакраган ҳамда monster truck’ни иккита ғилдиракка турғазган, кейинчалик ишқибозлар кўз ўнгида олдинги фронтфлипни амалга оширди.

Якунда О'Доннелл ажойиб тарзда амалга оширилган трюк сабаб мусобақада ғалаба қозонди.

«Бу ажойиб. Рафиқам, фарзандларимга раҳмат», - дея маълум қилди экстремал.

Мавзуга оид