Жамият | 16:18 / 28.03.2017
35432
2 дақиқада ўқилади

Ўз касбини бажараётган журналист аёл ҳайдовчилардан балога қолди (видео)

Қонунларга нисбатан ҳурматда бўлиш, тўғрисини айтганда, ҳар кимнинг қўлидан келавермайди. Чунки бундай хусусиятга эга кишилар, аввало, ўзини, сўнгра ўзгаларни ҳурмат қилади.

“Тошкент” телеканалида эфирга кетувчи “Пойтахт йўллари” кўрсатувининг навбатдаги сони мактаблар олдида машиналар томонидан ҳаракат қоидаларини бузаётганига бағишланди.

Унда пойтахт мактабларининг бири олдида машиналарнинг йўл қоидасини бузаётгани, бу билан ўқувчиларнинг ҳаётини хавф остига қўяётгани тасвирланган. Кўрсатувда мазкур ҳолат атрофлича ёритилган. Йўл қоидасини бузаётган ҳайдовчилар ва йўловчилардан сўз олинган. Ўртага турли фикрлар ташланган.

Аммо ҳайрон қолдирадигани, ҳайдовчилар орасида ўз касбини бажараётган журналистнинг аёл киши эканлигига ҳам қарамай, машинасини унинг устига ҳайдагани ҳам, қўполлик қилгани ҳам ва ўзини номуносиб тутгани ҳам учради. Буни айнан ўша қоидабузарлар амалга оширди. Бу нима ички маданиятсизликми, қонунларни менсимасликми ёки ўз кучига ишонишми?

Юқорида айтиб ўтганимиздек, тартиб-интизомни, қонун-қоидаларни ҳурмат қилмайдиганлар афсуски бор. Аммо қонун уларнинг ҳурмат қилишини сўраб ўтирмайди. Қонуннинг ўз кучи, ўз мезони ва ўз жазоси бор.

Мавзуга оид