Британия бош вазири Шимолий Ирландияни Brexit’га қўшилишга чақирди
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Шимолий Ирландия сиёсатчиларини келишмовчиликларни енгиб, ҳукуматни шакллантиришга ва Brexit’га қўшилишга чақирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Мэй 29 март куни Европа Иттифоқини Буюк Британиянинг унинг таркибидан чиқиши жараёни бошланишидан хабардор қилди.
Шимолий Ирландияда коалициявий ҳукуматни шакллантириш бўйича музокаралар 27 март куни барбод бўлди. Бунга протестантлар томонидан қўллаб-қувватланувчи Демократик юнионистик партия (ДЮП) ва католиклар томонидан қўллаб-қувватланувчи "Шинн фейн" партияси ўртасидаги келишмовчиликлар сабаб бўлган. 2 март кунидаги Шимолий Ирландиянинг ҳудудий қонунчилик Ассамблеясига сайловларда ДЮПдан Ассамблеяга 28 депутат, "Шинн фейн"дан эса 27 депутат ўтган.
14 март куни "Шинн фейн"нинг Шимолий Ирландиядаги етакчиси Мишель О'Нил Шимолий Ирландияда яқин орада мустақиллик ва Ирландияга қўшилиш бўйича референдум ўтказилиши кераклигини айтганди.
Мавзуга оид
21:52 / 17.09.2024
Буюк Британия ноқонуний миграцияга қарши курашга 75 млн фунт ажратади
20:09 / 14.09.2024
Британияда аёл фарзандини «икки марта туғди»
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
22:17 / 10.09.2024